Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Ла Лига “Барселона”га ёрдам бермоқчи

Баҳо:
+ | -

“Барселона” шу ҳафтада “Боруссия Дортмунд” устидан умумий 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барселона"нинг "Интер"га қарши биринчи ўйини 30 апрель куни, жавоб баҳси эса 6 май куни бўлиб ўтади.

"Барселона" учун ушбу синовнинг энг қийин томони шундаки, клуб "Интер"га қарши жавоб ўйинидан икки кун олдин, 4 май куни "Реал Вальядолид"га қарши ўйнаши керак.

Шу мақсадда Ла Лига "Вальядолид"га қарши учрашувни бошқа вақтга кўчириш орқали "Барселона"га ёрдам бермоқчи, деб хабар беради COPE.

Хабарга кўра, "Барселона"нинг "Вальядолид"га қарши ўйини 3 майга кўчирилиши мумкин, шу сабабли каталонияликлар "Интер"га қарши жавоб ўйинига тайёргарлик кўриш учун қўшимча дам олиш кунларига эга бўлишади.

Киритилди: 10:35, 17.04.2025.
Ўқилди: 5330 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик