Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Илёс Зейтуллаев: «Йиғинлар бошлангандан бери мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлигaнинг 6-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ҳам майдонга ғалаба қозониш учун тушган эдик. “Қизилқум”га қарши ўйиндан фарқли равишда бугун очиқроқ ўйин бўлди, вазиятларни кўпроқ яратдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Якунда бу ўйинда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Руҳиятни туширишимиз керак эмас, бир очко бўлса ҳам қўлга киритдик. Йигитлар катта меҳнат қилишмоқда. Жамоа сифатида ўсишимиз керак. Бу борада хулосалар чиқарамиз. Ҳозирги ҳолатимиздан мамнунман. Биз йиғинлар бошлангандан бери мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз. Шу йўлда давом этишимиз керак. Футболчиларимга қилаётган меҳнати учун раҳмат айтаман!

Биз шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсум бошидаги ўйинларда вазиятлардан голлар ураётгандик. Бугун ҳам хавфли вазиятларимиз кўп бўлди. Адашмасам 3 марта дарвоза тўсинини пойладик. Ўйиннинг ўзи асосан рақиб ярим майдонида ўтди. Ёпилиб олиб, тезкор ҳужумларга таянадиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Чунки улар доимо ритмни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Ҳакамлар қўшимча дақиқаларни ҳисобга олиб туришади. Бироқ гап қўшилаётган вақтда эмас, ўлдирилаётган ритмда. Йигитлар олдинга ҳаракатланиб, ҳужумлар уюштирётган, мухлислар футболчиларни олдинга бошлаётган пайтда рақиб шунчаки 3-4 дақиқани йўқотади. Баъзида бу ҳолат мени ўйга солади. Бироқ буларнинг барчаси футбол", — дейди Зейтуллаев.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 06:58, 19.04.2025.
Ўқилди: 1694 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.