Кириш Регистрация

"Ювентус" 17 ёшли грециялик иқтидорни кузатувга олди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" "Генк"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Константинос Карецасни кузатиб бормоқда.

Туринлик скаутлар Греция терма жамоасининг 17 ёшли дебютантини Бельгия чемпионатининг сўнгги турида "Брюгге"га қарши ўйинда (0:1) томоша қилишди.

Карецасга "Бавария," "Манчестер Сити," "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда, "Генк" эса ярим ҳимоячини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда барча мусобақаларда 33 та ўйинда Карецас "Генк" сафида 3 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:17, 19.04.2025.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.