"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау А Серия доирасида "Аталанта"га қарши ўйиндан (0:1) сўнг журналистлар саволларига жавоб берди. Бергамоликлар 62-дақиқада Эдерсоннинг аниқ зарбаси эвазига “Сан-Сиро”да уч очко олиб кетишди.
"Баъзида биз яхши ўйнаймиз ва ғалаба қозона олмаяпмиз, баъзида бунинг акси бўлади. Менда ҳеч қандай изоҳ йўқ. Бугун ҳаммаси ғалати кечди", деди Леау.













