Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Реал" етакчиси "Атлетик"га урилган голдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Феде Вальверде "Реал Мадрид"нинг "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда ғалаба голини киритди. Учрашувдан сўнг уругвайлик ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Бу ақл бовар қилмайдиган нарса. Мен бутун жамоанинг саъй-ҳаракатларидан жуда хурсандман ва ғурурланаман. Бундан ташқари, кечаги воқеаларга қарамай, стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан жуда миннатдорман. Биз футболчилар ва жамоа, гарчи ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлмаса ҳам, сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз ва севгингиз учун чин дилдан миннатдормиз.

Гол урганимда кўп ўйламадим. Баъзан мен кўп ўйлайман, шубҳаланишни бошлайман, бошқа вариантларни кўриб чиқаман. Бу сафар шунчаки зарба бердим", - дейди Вальверде.

Жорий мавсум уругвайлик футболчи “Реал” сафида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 15:16, 21.04.2025.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик