Перу миллий терма жамоаси 14 август кунги ФИФА кунида Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Сеулга ташриф буюради. Ўйин "World Cup" стадионида ўтказилади.
Перу учун бу ўйин 6 ва 10 сентябрь куни гуруҳда 5-ўрин учун курашдаги асосий рақиблари — Уругвай ва Венесуэлага қарши бўладиган ўйинларга тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Перу қитъалараро плей-офф ўйинида иштирок этишга даъвогарлик қилаётган экан, Кореяга қарши ўйин Осиё терма жамоасига қарши ўйин учун ҳам тайёргарлик бўлади.