Бугун Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги мусобақаси старт олди. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этилаётган мазкур турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Олтин медаль:
-80 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Марат Мавлонов
Кумуш медаль:
-87 кг: Шуҳрат Салаев
Бронза медаль:
-87 кг: Ёдгор Жўрабоев
-57 кг: Мадина Мирабзалова













