Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Боруссия Дортмунд" афсонавий ҳимоячисини қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

Нико Шлоттербекнинг жароҳати туфайли "Боруссия" ёзда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қўшимча марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Аммо Матс Хуммельснинг қайтиши тўлиқ футболчининг ўзига боғлиқ. Bild хабарига кўра, дортмундликлар 36 ёшли ҳимоячи билан алоқа ўрнатган, аммо унга расмий таклиф билдиришгани ҳозирча номаълум.

Немис нашри Хуммельс ёздаёқ майдонга қайтиши мумкинлигини истисно қилмаяпти, аммо футболчининг ўзи ҳам фаолиятида узоқ танаффусга мойиллик билдираётганини таъкидламоқда. Яқинда жорий мавсум якунида фаолиятини якунлашини эълон қилган Хуммельс ўз келажаги ҳақида ўйлаш учун тўлиқ бир календарь йил бермоқчи.

Шунингдек, Bild "Боруссия" Хуммельсга клубда маъмурий лавозим таклиф қилиш ёки мураббийлик фаолиятини бошлашга ёрдам беришдан манфаатдор эканини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Дортмунд раҳбариятининг узоқ йиллик муаммолари ва Хуммельснинг тўғридан-тўғри танқидларини ҳисобга олсак, воқеаларнинг бундай ривожланиши даргумон кўринади. Нима бўлганда ҳам, эшиклар очиқ қолади - Хуммельс қайси мақомда қайтишни ўзи танлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда германиялик футболчи "Рома" сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда 1 та гол урган.

Киритилди: 18:21, 23.04.2025.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик