Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ла Лига ўтган мавсумда жуда катта даромад олганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ла Лига 2023-24 йилги мавсум учун ижобий молиявий натижаларни эълон қилиб, ўйинлар ва томошабинлар ташрифи бўйича рекорд кўрсаткичларни қайд этди.

Ла Лиганинг умумий даромади 5,049 миллиард еврони ташкил этди, бу ўтган мавсумга нисбатан 3,2 фоизга (157 миллион евро) кўп. Даромадларнинг асосий қисмини тижорат тушумлари (1,288 миллиард евро) ва телевизион ҳуқуқлардан олинган даромадлар (1,508 миллиард евро) ташкил этди. Шу тариқа, Ла Лига пандемиядан олдинги даврдан буён илк бор 5 миллиард евродан ортиқ кўрсаткичга қайтди, бироқ 2019 йилги рекордгача 16 миллион евро камлик қилди.

Айниқса, томошабинлар ташрифи кўрсаткичлари ҳайратланарли бўлди. 2023-24 йилги мавсумда Ла Лига ўйинларига рекорд даражадаги 16 миллион мухлис ташриф буюрди, бу эса лигага 716 миллион евро даромад келтирди - бу ҳам рекорд кўрсаткич бўлиб, ўтган мавсумга нисбатан 33 миллион еврога кўп. Стадионларнинг тўлдирилиши сўнгги 10 йилдаги рекорд даражага етди - 75,4%.

Киритилди: 18:29, 23.04.2025.
Ўқилди: 1255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.