Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳали ҳам кучайтирилиши керак деб ҳисобламоқда.
Португалиялик устоз клубдан янги ҳимоячи ва ярим ҳимоячи сотиб олишни сўраяпти, бироқ «қаймоқранглилар» раҳбарияти унга шарт қўйди: у янги футболчилар учун жой бўшатиш мақсадида амалдаги таркибдан кимнидир кетишга кўндириши керак. Шундан кейингина кейинги харидларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» аллақачон Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате, Марк Кукурелья ва Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олган. Гап-сўзларга кўра, Жозе Моуриньо жамоада Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини кўришни истамоқда.













