Испаниянинг «Малага» клуби собиқ бош мураббийи Мануэл Пеллегрин «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, клуб 59 ёшли мутахассис билан 3 йил муддатга шартнома имзолади.
Қўшимча қилиб ўтиш жоиз, Пеллегрини ўз вақтида «Ривер Плейт», «Вильярреал», «Реал» ва «Малага» жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борганди.