Ҳужумчи Маркус Рэшфорд ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.
Ҳужумчининг трансферини "Тоттенхэм" расмийлаштирмоқчи. "Шпорлар" келишувни ижара асосида эмас, доимий асосда амалга оширишга тайёр.
Ҳозирда Рэшфорд "Астон Вилла"да ижарада ўйнамоқда.













