Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Асрор Алиқулов: «Иккинчи даврада таркиб кучайтирилмаса, бизга жуда қийин бўлади»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” футбол клуби сардори, тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқулов яқинда “Футбол фаворит” газетасига интервью берди. Футболчи суҳбат давомида “Шўртан”нинг жорий чемпионатдаги иштироки ва яна бошқа масалалар ҳақида фикр билдириб ўтди.

— Асрор ака, жорий мавсум «Шўртан» учун омадсиз ўтмоқда. Вазиятни ўнглаш мақсадида бош мураббий ҳам алмашди. Аммо ҳалигача жамоа ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг сабабларини қандай изоҳлайсиз?
— Тўғри, бу йилги чемпионат «Шўртан» учун анча қийин кечмоқда. Бу ерда муаммолар кўп. Молиявий қийинчиликлар ҳам жамоага таъсир ўтказяпти. Бош мураббий ўзгарганидан сўнг учта ўйинда ҳам ютқаздик. «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши учрашувлардан кейин ўз уйимизда «Бухоро»га мағлуб бўлишимиз ноўрин эди. Афсуски, ўйин охирларидаги пенальти туфайли бухороликлар ғалабани илиб кетишди. Бизга барқарорлик етишмаяпти. Қолаверса, ҳужумларни якунлашда фаоллик кўрсатадиган ҳужумчи топилмаяпти. Ҳозир таркибда бир қатор ёш ўйинчилар ҳам асосий таркибда тўп суришяпти. Улар ҳам баъзида яхши ўйнашса, баъзида ўзларини умуман йўқотиб қўйишяпти. Энг ёмони керакли очколарни бой беряпмиз.

— Эдгар Гесснинг бўшатилиши ва ўрнига Зоир Тўрақулов тайинланишига қандай муносабатда бўлдингиз?
— Олдин ҳам кўп айтганман, мен мураббийларнинг тез-тез алмашинувини унчалик хуш кўрмайман. Футболчилар битта мураббийга кўникиб қолганида уни алмаштиришади ва кейинги мураббийнинг иш услубига кўникиш учун яна вақт керак бўлади. Албатта, Зоир Тўрақулов яхши мураббий. У киши жамоага бирданига киришиб кета олди. Бироқ ўзи хоҳлаган ўйинни намойиш этиш учун йигитларга барибир вақт зарур. Шундай бўлса-да, Тўрақулов жамоа ўйинида ўзгариш қилишга ҳаракат қиляпти. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш учун тинмай меҳнат қилмоқда. Ютқазаётган ўйинларимизда ҳам у қадар ёмон таассурот қолдирмаяпмиз. Лекин бизда натижа учун ўйнаб ғалаба қозонишга ишонч етишмаяпти. Футболчиларга ҳам малака камлик қиляпти.

— «Шўртан»нинг аутсайдер клублардан бирига айланиб қолгани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Бу кетишда жамоа олий лигада қолиш учун курашадигандек...
— Тўғри, турнир жадвалига қарасак, «Шўртан» аутсайдерлар сафига кириб қолган. Агар иккинчи давра арафасида таркибни кучайтирмасак ва молиявий ҳолатни яхшиламасак клубни олий лигада олиб қолишимиз жуда қийин бўлади. Пастки ўринлардаги жамоалар жон сақлаб қолиш учун охиригача курашишлари аниқ. Биз эса ҳозирданоқ муҳим очколари йўқотяпмиз. Бу эса мавсум охирига бориб қимматга тушиши аниқ. Биринчи давранинг охирги учрашувларида иложи борича кўпроқ очко олишга ҳаракат қиламиз. Акс ҳолда иккинчи даврада янада оғир бўлади.

— Сизнингча, иккинчи даврада қандай ўзгаришларни амалга ошириш керак?
— Боя айтдим, бизга гол ура оладиган ҳужумчи керак. Бундан ташқари, ярим ҳимояда ўйинни ўз қўлига оладиган ўйинчи ҳам етишмаяпти. Вадим Афонин ва Игорь Тараннинг ўрни жуда билиняпти. Бундай футболчиларни топиш қийинлигини биламиз. Барибир ўртага ва ҳужумга яхши савиядаги ўйинчиларни олишимиз шарт.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:14, 15.06.2013.
Ўқилди: 4074 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.