Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания кубоги финалидан олдин юзага келган "Реал Мадрид" ва ҳакамлар можароси ҳақида фикр билдирди.
"Бу футбол эмас - бу ҳокимиятни эгаллаш. Уятсизлик. "Реал" норозилик билдирмаяпти - босим ўтказмоқда. Улар шикоят қилишмайди - таҳдид қилишади. Улар футболни яхшилашни исташмаяпти - уни назорат қилишни хоҳлашмоқда," - дея Тебаснинг сўзларини келтиради Transfer News Live.













