"Барселона" жорий мавсумда "Реал"га қарши ўтказган учта ўйиннинг ҳар бирида ғалаба қозонган.
Ханс-Дитер Флик жамоаси бугун Испания кубоги финалида мадридликлар устидан ғалаба қозонди - 3:2. Январь ойида каталонияликлар Суперкубок финалида 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, октябрь ойида Ла Лигада "Реал"ни мағлуб этди (4:0).
Клублар тўртинчи марта 11 май куни тўқнаш келишади. Учрашув "Барселона" майдонида бўлиб ўтади.













