Ҳозирда "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилаётган италиялик дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма ёзда ватанига қайтиши мумкин.
Fichajes портали хабарига кўра, 26 ёшли голкипер "Интер"нинг ёздаги асосий трансфер мақсадига айланган. У клубда Ян Зоммерни алмаштирувчи футболчи сифатида кўрилмоқда.
"Милан" тарбияланувчиси ҳисобланган Доннарумманинг парижликлар билан 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартномаси бор. Transfermarkt уни 35 миллион еврога баҳоламоқда.













