"Фенербахче" Душан Влаховични сотиб олмоқчи.
Sabah нашрининг хабарига кўра, Жозе Моуриньо жамоаси "Ювентус" форварди учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Бунинг учун турклар Юсуф Эн-Несирини 30 миллион евро эвазига сотиш ниятида.
Влаховичнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амал қилади. Олдинроқ футболчи италияликлар билан шартномани узайтирмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Душан А серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













