Рио Фердинанд Каземиронинг ўйинидан ҳайратда қолди.
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Европа Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Атлетик"ка қарши дастлабки ўйинда (3:0) гол урди.
"У ажойиб ўйнади ва жуда интизомли ҳаракат қилди. Одамлар ундан қутулиш кераклигини, оёқлари унга бўйсунмай қўйганини ва ҳоказоларни айтишди.
Каземиро жамоага керак бўлганида майдонга тушди.
У жамоани орқасидан эргаштирди. Бу улар учун мавсумнинг муҳим палласи," - дейди "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд.













