"Барселона" ярим ҳимоячиси Пабло Торре яқинлашиб келаётган ўйинларда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 22 ёшли ярим ҳимоячи чап тиззасида оғриқ сезмоқда. Унинг қайтиши тикланиш тезлигига боғлиқ.
Торре жорий мавсумда 14 та ўйинда 4 та гол уриб, 3 та ассист берди.













