"Байер" бу мавсумда бирорта соврин юта олмади.
Хаби Алонсо шогирдлари Бундеслиганинг 32-турида “Фрайбург” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва чемпионлик учун математик имкониятдан маҳрум бўлди. Леверкузенликлар мавсум якунига 2 тур қолганида “Бавария”дан 8 очко ортда қолмоқда.
Бунгача “Байер” ярим финалда “Арминия”га имкониятни бой бериб (1:2) Германия кубогидан чиқиб кетганди. Чемпионлар лигасида жамоа 1/8 финал босқичидаги ўйинини якунлаб, ҳар икки ўйинда ҳам (0:2, 0:3) “Бавария”га имкониятни бой берди.
2023/24 йилги мавсумда "Байер" Бундеслига ва Германия кубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Лигаси финалига чиқди ва у ерда "Аталанта"га ютқазди.













