Кириш Регистрация

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов делегациямиз ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди!

Баҳо:
+ | -

Перу пойтахти мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда! Якунланган кунда ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 3 та олтин ва 2 та кумуш, жами 5 та медалга сазовор бўлишди.

Жумладан, аёллар ўртасида +81 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган андижонлик маҳоратли спортчимиз Моҳинур Эсонбоева даст кўтаришда 98 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, силтаб кўтаришда (127 кг) ва иккикураш якунига кўра (225 кг) барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда 2 та олтин медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тошкент вилояти вакили Алишер Османовга даст кўтаришда тенг келадиган рақиб топилмади. Вакилимиз 146 кг тошни бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, спортчимиз силтаб кўтаришда 170 кг ҳамда иккикурашда 316 кг натижа қайд этган ҳолда яна 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting
Киритилди: 09:11, 05.05.2025.
Ўқилди: 1417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик