Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Европа лигаси. «МЮ» жавоб ўйинида ҳам «Атлетик»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва финалга йўл олди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

УЕФА Европа Лигаси ярим финал жавоб баҳси якунланди. Унда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Бильбаонинг "Атлетик" жамоасини қабул қилди. Учрашув Англиядаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув "Манчестер Юнайтед"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Иккала учрашув натижасига кўра “қизил иблислар” 7:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа финалига йўл олди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида «Атлетик» ярим ҳимоячиси Микель Хаурехисар ҳисобни очди. 72-дақиқада "Манчестер Юнайтед" футболчиси Мэйсон Маунт ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада Каземиро жамоасини олдинга олиб чиқди. 85-дақиқада Расмус Хойлунд ҳисобни 3:1га етказди. 90+1-дақиқада Маунт дублини расмийлаштирди.

Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 1 май куни Испанияда бўлиб ўтган эди. Ўшанда “Манчестер Юнайтед” 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритган. Бу баҳсда "қизил иблислар" сафида Каземиро ва дубль қайд этган Бруну Фернандеш гол муаллифи бўлган эди.

Европа лигаси. Ярим финал. Жавоб учрашуви
2025 йил 8 май, пайшанба.
Манчестер Юнайтед (Манчестер, Англия) – Атлетик Б (Бильбао, Испания) — 4:1
Голлар:
0:1 — Хаурехисар (31')
1:1 — Маунт (72')
2:1 — Каземиро (80')
3:1 — Хойлунд (85')
4:1 — Маунт (90+1')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:34, 09.05.2025.
Ўқилди: 2504 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3933]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3460]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3403]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3049]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2811]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2804]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2595]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2440]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2438]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик