Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Ўзбекистон - Қатар учрашувини катта экранда томоша қилинг!

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг сўнгги тур учрашувлари доирасидан ўрин олган Ўзбекистон  Қатар ўйинига қизиқиш жуда катта. Зеро, айнан мана шу учрашув бизга азалий орзуимиз  Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тақдим этиши мумкин.

Бундай ўйинда ҳар қандай мухлис севимли жамоасини стадионнинг ўзида қўллаб-қувватлашни исташи табиий. Аммо, Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионидаги ушбу ўйинга чипта олиш катта муаммо бўлаётган бир вақтда, барча самарқандликлик мухлисларни «ҳаёт-мамот жанги»да терма жамоамизни бирга қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.

Эртага 18 июнь сешанба куни соат 17:00да бўладиган Ўзбекистон  Қатар учрашуви шаҳримиздаги «Шарқ юлдузи» кинотеатридаги иккита улкан 3x8м ўлчамли экранда жонли эфирда намойиш этилади. Зал маъмуриятининг бизга маълум қилишича, 285 ва 250 кишига мўлжалланган залларга кириш чиптаси 3 минг сўм бўлиб, у ерда ишқибозларнинг ўйинни мириқиб томоша қилишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шундай экан, самарқандлик барча футбол ишқибозларини миллий терма жамоамизни муҳим ўйинда экран қаршисида бўлсада, бирга қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз. Насиб этса, бош жамоамиз ғалаба қозониб, Жаҳон Чемпионатига йўл олса, Самарқанддаги байрамларни айнан биз мухлислар бошлаб берамиз!

Ўтган ҳафтадаги Жанубий Корея  Ўзбекистон учрашувида ҳам ушбу залларга минг нафарга яқин мухлис йиғилиб, стадиондаги «атмосфера» яратилганди. Бу сафар ҳам шундай бўлишига ишониб қоламиз.

Дарвоқе, «Шарқ юлдузи» кинотеатри шаҳримиздаги ГУМ универмаги рўпарасида, «Ориён» супермаркети ёнгинасида жойлашган. Зал эшиклари сешанба куни соат 16:00дан барча футбол ихлосмандлари учун очиқ бўлади.

Самарқандлик мухлислар номидан Усмон Ибодов ва Шуҳрат Холов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:56, 17.06.2013.
Ўқилди: 7356 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик