Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Суперлига. ОКМК сафарда «Қўқон-1912» устидан ишончли ҳисобда зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 9-турида ОКМК сафарда «Қўқон-1912» билан баҳс юритиб, мавсумдаги тўртинчи иродали ғалабасини қўлга киритди.

Дастлаб, Авазбек Ўлмасалиев 38-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида эса Ўлмасалиев ўз хатосини тўғрилади ва орадаги фарқни йўққа чиқарди. 

Асадбек Собиржонов 81-дақиқада рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Собиржоновнинг ўзи 87-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди - 1:3.

Миржалол Қосимов жамоаси очколарини 22 тага етказиб, 1-ўринни мустаҳкамлади. Қўқонликлар 12 очко билан 6-поғонада қолди.

Суперлига. 9-тур
Қўқон-1912 — ОКМК 1:3

Голлар: Аваз Ўлмасалиев (38, автогол) — Аваз Ўлмасалиев (73), Асад Собиржонов (81, 87).

Қўқон-1912 — Азиз Исақов, Аслиддин Тоштемиров (Иқбол Маликжонов, 19), Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Шота Гвазава (Жавоҳир Ҳусанов, 88), Бахтиёр Қосимов, Шаҳзод Бешимов (Баҳром Абдураҳимов, 88), Жасур Холтўраев (Егор Кондратюк, 65), Шаҳзод Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андро Гиоргадзе.

ОКМК — Ҳумоюншоҳ Сайётов, Миржамол Қосимов (Асад Собиржонов, 64), Аваз Ўлмасалиев, Дилшод Аҳмадалиев, Клейди Датси (Азиз Холмуродов, 46), Хуршид Ғиёсов, Ойбек Рустамов, Аҳмадулло Муқумжонов (Наоаки Сенага, 64), Ислом Тўхтахўжаев, Арихиро Сентоку (Рубен Санчес, 46), Нодир Абдураззоқов.

Киритилди: 20:08, 10.05.2025.
Ўқилди: 1315 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик