"Барселона"нинг бразилиялик вингери Рафинья "кўк-анорранглилар" лойиҳасига тўлиқ содиқлигини таъкидлаб, клубдаги келажаги ҳақида аниқ фикр билдирди.
У Movistar нашрига берган интервьюсида шартномани узайтиришдан бошқа вариантни кўриб чиқмаётганини айтди.
- Кейин-чи? Шартномамни янгилаш. "Барселона"сиз футбол чўққиларини забт этиш ҳақида ўйлаш мантиқсиз. Тўғрисини айтсам, ҳозир ҳамма нарсадан завқланяпман. Бунақаси етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди', - деди Рафинья.













