Сайтимизнинг асосий саҳифасида бир неча ойдан буён Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг "А" гуруҳини нечанчи ўринда якунлаши ҳақидаги сўровнома жойлаштирилганди. Бугунга келиб унда иштирок этганлар сони 9265тага етди.
Сўровноманинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 308 нафар овоз берувчи (3,3%) терма жамоани гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашини таҳмин қилган. 106 нафар (1,1%) фойдаланувчимиз эса 4-ўринни эгаллаб ЖЧдан қуруқ қолишимизни башорат қилган. Айтиш жоиз, бу тоифа мухлисларимизнинг башоратлари нотўғри бўлиб чиққани анча аввал маълум бўлганди. Чунки терма жамоамиз бугунги ўйиндан олдин "плей-офф" масаласини ҳал этиб улгурган.
Айнан "плей-офф"да қатнашишимизни 683 нафар мухлисимиз таҳмин қилган. Бу умумий овоз берганларнинг 7,4 фоизини ташкил этади.
Энди биз учун унчалик ҳам аҳамияти бўлмаган юқори икки ўринларга билдирилган таҳминларга эътибор берсак. 2-ўрин учун 4411, 1-ўрин учун 3757 ўқувчимиз овоз берди. Афсуски, гуруҳ пешқадамлигини қўлга олишимизни яхши ният қилган 40,6 фоиз фойдаланувчимизнинг умидлари сўнди, зеро сўнгги тур олдидан терма жамоамизда 1-ўринга кўтарилиш имкониятлари йўқ.
Шундай қилиб, бугун нафақат 47,6 фоиз "Stadion" сўровномаси иштирокчилари, балки бутун халқимиз терма жамоамиздан тўғридан-тўғри йўлланма кутмоқда. Йигитларимизга омад ёр бўлсин!