Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

"Ливерпуль" Кьезани Лукман учун потенциал шартномага қўшишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукманга қизиқиш билдирмоқда ва вингер Федерико Кьезани эҳтимолий шартномага қўшиши мумкин, деб хабар беради Quotidiano Sportivo.

Манбага кўра, инглиз клуби 27 ёшли нигериялик футболчини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Ўшанда ҳам мерсисайдликлар Кьезани мумкин бўлган келишувга қўшиш имкониятини кўриб чиқишган, аммо "Аталанта" Лукманни мавсумнинг ҳал қилувчи босқичи олдидан қўйиб юборишни истамаган.

Италия клуби Лукманнинг сотуви учун 60 миллион евро олмоқчи ва трансфер суммасига ён бермоқчи эмас.

Кьезанинг "Аталанта"га ўтишидаги мумкин бўлган тўсиқлар орасида футболчининг юқори маоши, шунингдек, жамоа мураббийининг келажагига оид ноаниқлик ҳам бор.

Кьеза жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида барча турнирлар доирасида 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:56, 12.05.2025.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.