Англиянинг "Манчестер Сити" клуби расмий сайтида Германиянинг Puma спорт бренди томонидан ишлаб чиқарилган 2025/2026 йилги мавсум учун уй либослари тақдим этилди.
"Клуб тарихида биринчи марта "Сити"нинг асосий формасида оқ чизиқ пайдо бўлди," - дейилади клуб расмий сайтидаги баёнотда.
Қайд этилишича, эркаклар асосий жамоаси ёзда АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида янги либосда майдонга тушади.















