Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Динамо»нинг апрел ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» ПФК матбуот хизмати апрел ойи якунларига кўра, жамоамизнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида телеграмдаги расмий каналда мухлислар ўртасида сўровнома ўтказганди.

10 кун давом этган сўровнома якунларига кўра, Ратиньо «Динамо»нинг апрел ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бразилиялик яримҳимоячи «Сўғдиёна» билан баҳсда (1:1) супергол уриб, бу зарба Суперлигада апрел ойининг энг чиройли голи деб топилди. Ўтган ойдаги қолган ғалабали ўйинларда ҳам у фаоллиги билан ажралиб турди. Натижада, Журани Франциско Феррейра «Динамо» матбуот хизмати сўровномасида энг кўп – 53 фоиз (1435та овоз) билан апрел ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шунингдек, ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси Анваржон Ҳожимирзаев, Марко Станоевич, Равшанбек Ягудин, Фирдавс Абдураҳмонов ва Улуғбек Абдуллаев ҳам сўровномада кейинги ўринларни эгаллаган.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 17:02, 13.05.2025.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик