Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

БААдан хушхабар. Кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

-65 кг вазн тоифасида иштирок этган Никита Бибиков барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бибиков финалда эронлик Амир Ағамоҳаммадидан устун келди.

Шунингдек, қизлар ўртасида -41 кг вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб келиб, бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг ушбу мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 2 та олтин ва 1 та кумушни ташкил этмоқда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:03, 13.05.2025.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик