Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Марк Бартра: «Барселона»га ҳимоячи сотиб олиши керак эмаслигини исботлашни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этган «Барселона» ҳимоячиси Марк Бартра қитъа чемпионати клуб мутасаддиларига ўзини кўрсатиш учун жуда қулай мусобақа эканини таъкидлаб ўтди.

«Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан ва «Барселона»нинг яна бир марказий ҳимоячи сотиб олиши шартмаслигини исболашни хоҳлайман.

Ҳозирда «Барселона» орқа чизиқни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда. Менга Европа чемпионати каби мусобақалар ўзимни кўрсатиш учун жуда муҳим. Ўзимнинг чемпионатдаги иштирокимдан мамнунман. Мавсум давомида ўйин амалиётига эга бўламдим ва мусобақада яхши ҳаракат қила олмайман деб қўрққан эдим, лекин ҳаммаси яхши бўлди.

Хави, Альба каби жамоадошларим бизнинг иштирокимизни кузатиб боришди ва мен улар билан алоқада бўлиб турдим. Бу ўзимга бўлган ишончимни оширди»,- дейди Бартра.

«Барселона» Бартра билан шартномани 4 йилга узайтириш борасида ишларни бошлаб юборган. Унинг ҳозирги шартномаси 2014 йилга қадар амал қилади.

Футболчига «Валенсия» ва бир қатор инглиз жамоалари қизиқиш билдиришган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:56, 18.06.2013.
Ўқилди: 3180 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.