Кириш Регистрация

"Реал Мадрид" Куртуага ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» раҳбарияти Тибо Куртуанинг ўрнини боса оладиган узоқ муддатли номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Клуб академиясининг тарбияланувчиси Фран Гонсалес асосий ворис сифатида эътироф этилмоқда.

20 ёшли дарвозабон «Вальдебебас»да катта ишончга эга ва уни Куртуанинг келажакдаги ўринбосари деб ҳисоблашмоқда. Бироқ Гонсалесга бошқа клублар томонидан қизиқиш кучайиб бормоқда.

Хусусан, «Челси» уни келажакдаги биринчи рақамли посбони сифатида кўриб, футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан. Испанияда эса «Реал Сосьедад», «Эспаньол» ва «Валенсия» вазиятни кузатмоқда. Энди «Реал» ёш истеъдодни жамоада олиб қолиш ёки тажриба орттириши учун бошқа клубга ижарага бериш борасида бир қарорга келиши керак.

Киритилди: 21:30, 25.02.2026.
Ўқилди: 2583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик