Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"ПСЖ" ва "Арсенал" ярим ҳимоячи учун курашади

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "Страсбург" клуби шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Андрей Сантос Европанинг топ-клублари эътиборига тушди. Le10Sport хабарига кўра, "Челси"га тегишли бўлган футболчини "Арсенал" ва "ПСЖ" ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Андрей Сантос 2024 йилнинг августида бир йиллик ижара асосида "Страсбург"га ўтганди. "Челси" бразилиялик футболчини 2023 йилнинг январида "Васко де Гама" клубидан 12,5 миллион евро эвазига трансфер қилганди. Ҳозирда 21 ёшли хавбекнинг Transfermarkt бўйича нархи 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Андрей Сантос "Страсбург" сафида Лига 1 ва Франция кубогида 33 та ўйин ўтказди. Уларда марказий ярим ҳимоячи 10 та гол ва бешта ассист қайд этди. Унинг "Челси" билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 08:42, 14.05.2025.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.