Испания терма жамоасининг собиқ устози Висенте Дель Боске юқорида тилга олинган терма жамоада узоқ вақт ишлаган Хаби Алонсога маслаҳат берди. Ҳозир Алонсо Мадриднинг "Реал" клубига мураббийлик қилишга тайёргарлик кўрмоқда ва Дель Боске собиқ шогирдига у ёки бу вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини айтиб ўтди.
"Менимча, унинг учун энг муҳими кийиниш хонаси олдида ўз заиф томонларини кўрсатмасликдир. Уни ҳурмат қилишлари ва кучли одам деб ҳисоблашлари керак, айниқса, ўйинчилар дастлабки кунларда мураббийни том маънода текшириб, у нимага йўл қўйиши ва нимага йўл қўймаслигини тушунишга ҳаракат қилишади. Ўйлайманки, Хаби ҳаммасини уддалайди," - дея Дель Боскенинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.













