Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Рэшфорд мавсумнинг қолган ўйинларида майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери ҳужумчи Маркус Рэшфорд "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда иштирок эта олмаслигини тасдиқлади.

"Тилеманс ва Рэшфорд ўйнай олмайди," - деди Эмери АПЛнинг 37-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" билан тузилган ижара шартномасига кўра, футболчи сўнгги 38-тур доирасида ушбу клубга қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиши мумкин эмас.

Рэшфорд "Астон Вилла" сафида сўнгги бор 22 апрель куни АПЛнинг 34-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га (1:2) қарши ўйинда майдонга тушганди. Ушбу ўйинда у пайини шикастлади.

Киритилди: 01:34, 16.05.2025.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.