Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Ла Лига. "Барселона" дербида "Эспаньол" устидан ғалаба қозонди ва муддатидан аввал Испания чемпионлигини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эспаньол" баҳсида "кўк-анорранглилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин "Cornella El Prat" стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлим бошида Ламин Ямал 53-дақиқада Дани Ольмонинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Қўшиб берилган дақиқаларда Фермин Лопес Ямалнинг узатмасидан сўнг каталонияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Эспаньол" 80-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади, ҳимоячи Леандро Кабрера қизил карточка олди.

"Барселона" очколарини 85 тага етказиб, мавсум якунланишига 2 тур қолганида турнир жадвалида биринчи ўринни кафолатлади. Иккинчи ўриндаги "Реал" ҳисобида 78 очко мавжуд. "Эспаньол" 39 очко билан 16-ўринда бормоқда.

"Кўк-анорранглилар" 28 карра Испания чемпиони бўлишди. Бу кўрсаткич бўйича клуб турнир тарихида иккинчи ўринда бормоқда - "Реал" 36-чемпионлик билан пешқадамлик қилмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:32, 16.05.2025.
Ўқилди: 1216 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.