Хесус Вальехо сўнгги 3 йил ичида биринчи марта "Реал" сафида асосий таркибда майдонга тушади.
Ла Лиганинг 37-турида "Реал" сафарда "Севилья"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.
Ҳимоячи Хесус Вальехо охирги марта 2022 йилнинг 15 май куни "Реал" сафида "Кадис" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Ўшанда бери орадан 1191 кун ўтди.













