Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Хонг Мюнг Бо — Ж.Корея бош мураббийлигига асосий номзод

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея терма жамоаси билан Олимпиаданинг бронза медалларини қўлга киритган Хонг Мюнг Бо миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. Бу ҳақда Корея футбол ассоциацияси хабар тарқатди.

Кореяликлар келаси йили ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлсалар-да, кечаги мағлубият учун Чой Канг Хи барча айбни ўз зиммасига олди ва у бош мураббийликдан озод этилди.

"КФА Чой Канг Хининг шартнома муддати якунланганидан кейин, унинг истеъфо ҳақида талабини қондиришга қарор қилди. Терма жамоадаг меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга яхши тилакларни билдирамиз", дейилади КФА баёнотида.

КФА вице-президенти ҳисобланган Хух Жунг Му бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида янги мураббий билан музокаралар  олиб борилаётгани ва келаси ҳафта бошида мураббийнинг номи маълум қилинишини айтиб ўтди.

"Хонг футболчи ва мураббий сифатида жаҳон чемпионатида 4 марта иштирок этган. Шунингдек, у сўнгги олимпиадада яхши иштирок этди. Келаси йили Бразилиядаги ЖЧда иштирок этадиган кўпгина футболчилар Хонг билан  бирга ишлаш тажрибасига эга. Шунинг учун у энг асосий номзод ҳисобланади", дейди КФА вице-президенти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:22, 19.06.2013.
Ўқилди: 7703 марта.
Фикрлар: 78 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.