Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Лестер" Варди билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

"Лестер" Жейми Варди шарафига хайрлашув маросимини ўтказди.

38 ёшли форвард "Лестер" билан хайрлашув ўйинида (2:0) "Ипсвич" дарвозасини ишғол қилди.

Варди ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида захирага олинди, бу вақтда жамоадошлар ва клуб ходимлари шарафли йўлак ташкил қилишди.

Финал ҳуштагидан сўнг ўйинчини шарафлаш бошланди, унда чемпионлик мавсумининг ўйинчилари - Уэс Морган, Марк Ольбрайтон, Жефф Шлупп, Дэнни Дринкуотер ва Дэнни Симпсон иштирок этди. Шунингдек, 2012 йилда Вардини клубга олиб келган мураббий Найжел Пирсон ва клуб вице-президенти Айяват Сриваттанапрабха ҳам бор эди.

Вардига олтин тулки фигураси топширилди, шунингдек, клубда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. Шундан сўнг у мухлисларга мурожаат қилди: "Мен айтишим мумкин бўлган ягона нарса - чин юракдан - мени ва оиламни ўзингизникидек қабул қилганингиз учун ташаккур. Сизга катта раҳмат."

Мухлислар бу пайтда "Раҳмат, Вардс" ёзуви туширилган байроқларни силкитишарди. Катта экранларда "Алвидо, Буюк" деган ёзув кўриниб турарди.

Варди "Лестер" сафида 500 та ўйинда 200 та гол урди.

Киритилди: 12:17, 19.05.2025.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.