Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

ПСВ футболчиси ва унинг оиласига нисбатан жиддий қотиллик таҳдидлари бўйича тергов бошланди

Баҳо:
+ | -

Ноа Лангга таҳдид қилган шахс қўлга олинди.

Rijndmond'нинг маълум қилишича, Роттердам полициясининг футбол билан боғлиқ жиноятларга ихтисослашган детективлари ПСВ футболчиси ва унинг оиласига нисбатан жиддий қотиллик таҳдидлари бўйича тергов бошлаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Лангга 2023 йилдан бери ижтимоий тармоқларда ёзган 18 ёшли Дордрехт фуқаросини топишга муваффақ бўлди. Йигит ўз уйида ушланиб, сўроқдан сўнг қўйиб юборилган.

Иш прокуратурага оширилади. Гумонланувчининг Ланг мунтазам бўладиган жойларга бориши тақиқланган.

25 ёшли футболчи жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 29 та ўйинда 11 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 04:47, 20.05.2025.
Ўқилди: 351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.