"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг ҳозирги молиявий аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Ҳозирда "Барселона" йилига тахминан 950 миллион евро ишлаб олади. Бу деярли бир миллиард. Ишончимиз комилки, 1:1 қоидасини бажарамиз", - дея функционернинг сўзларини келтиради TV3.
"Барселона" муддатидан аввал Испания чемпионига айланди.
Жорий мавсумда “кўк-анорранглилар” Испания Кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритишди.













