Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистоннинг U-17 Осиё кубогидаги иштироки эътироф этилди

Баҳо:
+ | -

Жорий йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-17 Осиё кубогида фаолият олиб борган ОФК техник гуруҳи (учрашувлар ва жамоаларнинг ўйин услубларини таҳлил қилувчи жамоа) мусобақада иштирок этган жамоалар ҳақида таҳлилий хулосаларни эълон қилди. Ушбу таҳлил давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ўйинлари, бош мураббий Исломбек Исмоилов томонидан учрашувларда фойдаланилган тактикалар ва жамоанинг умумий кўрсаткичлари алоҳида эътироф этилган ҳамда жамоанинг ҳужум ва ҳимояда кўрсатган ўйини, индивидуал ва жамоавий ёндашувлар, вазиятни якунлашдаги аниқ хатти-ҳаракатлар техник кузатувчилар томонидан юқори баҳоланган.

"Исмоиловнинг мураббийлик услуби доимо ҳужумкор ўйин кўрсатишга асосланган. У жамоасини ўйин жараёнида фақат ҳимояланишга эмас, балки ҳар доим ҳужумга йўналтириб, рақибнинг жарима майдонига киришга ундади. Бош мураббийнинг асосий мақсади ҳужумда очиқ ўйин ташкил қилиш ва ҳимоядаги хатолардан қочиш эди. Мусобақа давомида Ўзбекистон U-17 жамоаси кенг ҳудудларда тўпни тез узатиш, тўғри ва диагональ узатмалардан самарали фойдаланди. Шунингдек, жамоанинг стандарт вазиятлардаги ҳаракатлари ҳам ўз самарадорлигини кўрсатди.

Ўзбекистон жамоасининг асосий ютуғи, ҳимоядаги қатъият ва ҳужумдаги самарадорлик эди. Жамоа турнир давомида барча ўйинларда ғалаба қозониб, мусобақанинг энг кўп гол урган жамоасига айланди. Шунингдек, индивидуал совринларнинг барчаси ўзбекистонлик футболчиларга насиб этди. Бу муваффақиятда, жамоанинг ҳужумкорлиги ва ҳар бир футболчининг майдондаги вазифасини яхши бажариши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Финалга йўл олган жамоанинг иродаси, айниқса, Саудия Арабистонига қарши бўлган ҳал қилувчи учрашувда ўз аксини топди. Ўйин давомида икки футболчиси қизил карточка олиб майдонни тарк этган Ўзбекистон U-17 жамоаси руҳий жиҳатдан оғир синовдан ўтди. Бироқ, бош мураббий Исломбек Исмоилов ўз футболчиларини руҳлантириб, уларга ишонч бера олди.

"Менга ишонинг, биз бу ўйинни юта оламиз", деган сўзлари жамоага таъсир ўтказди ва улар якунда ғалабага эришди. Бу эса ҳеч қачон умидни йўқотмаслик ва охиригача курашиб натижага эришиш мумкинлигини исботлади", дейилади ОФК техник гуруҳи хулосасида.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 13:53, 22.05.2025.
Ўқилди: 2782 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.