"Наполи" яримҳимоячиси Скотт Мактоминай Италия чемпионатининг 2024/25 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мукофот 28 ёшли шотландияликка 38-турдан ўрин олган "Кальяри"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг топширилди.
Маълумот учун, Мактоминай 2024/25 йилги мавсумда 34 та ўйинда 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.













