Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Россия чемпионатида мавсум якунланди. Легионерларимиз қандай натижа қайд этди?

Баҳо:
+ | -

Россия Премьер Лигасида мавсум якунига етди. 30-туридан кейин 67 очко тўплаган “Кроснадар” ўз тарихида илк бор чемпионга айланди.

Кейинги ўринни “Зенит” банд этди. Санк-Петербург клуби чемпион жамоадан бир очко кам тўплаб, иккинчи поғонадан жой олди. Аббосбек Файзуллаев тўп сурадиган “ЦСКА” эса мавсумни бронза медали билан якунлади. Москваликлар 30-турдан кейин 59 очко тўплаган ҳолда кучли учликка якун ясаган.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўп тепадиган “Рубин” мавсумни 7-ўринда якуналди. Шерзод Эсонов ҳаракат қиладиган “Акрон” жамоаси эса 9-поғонани эгаллади.

Жорий мавсум Россия чемпионатида Манфред Угалде энг яхши тўпурар совринига эга чиқди. “Спартак”нинг коста-рикалик ҳужумчиси 17 гол муаллифига айланди.

Ўзбекистонлик легионерлар эса қуйидагича статистика қайд этди:

Аббосбек Файзуллаев: 22 ўйин, 2 гол ва 4 ассист.
Рустам Ашурматов: 14 ўйин.
Шерзод Эсонов: 9 ўйин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:05, 25.05.2025.
Ўқилди: 2683 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик