Кириш Регистрация

Саудия ЖЧ-2034 вақтида мамлакатда спиртли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат беради

Баҳо:
+ | -1

Саудия Арабистони ҳукумати ЖЧ-2034да спиртли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат беради.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси Холид ибн Бандар Ал Сауд турнир давомида спиртли ичимликлар бўлмаслигини маълум қилганди: "Биз кимнидир деб маданиятимизни ўзгартиришни истамаймиз. Ичкиликсиз яшай олмайсизларми?

Мамлакатда спиртли ичимликлар ичишга тақиқ 1952 йилдан бери амал қилиб келмоқда. У жаҳон чемпионати старти олдидан ечилиши айтилмоқда.

Саудия Арабистони расмийлари баъзи сайёҳлик жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат беришни режалаштирмоқда, ЖЧ-2034 давомида 600 та шундай ҳудуд бўлади. Аммо жамоат жойлари, уйлар ва дўконларда ичишга умумий тақиқ сақланиб қолади, деб ёзади India Today The Sun нашрига таяниб.

Шу билан бирга, таркибида 20 фоиздан ортиқ алкоголь бўлган ичимликлар тақиқ остида қолади, дея таъкидлайди Metro маҳаллий манбаларга таяниб.

Ушбу ечим вино, пиво ва сидрни лицензияланган жойларда, масалан, беш юлдузли меҳмонхоналарда сотиш имконини беради. Мамлакатда бу чора баъзи машҳур сайёҳлик жойларида спиртли ичимликларга рухсат берилган БАА ва Баҳрайн билан рақобатлашишга ёрдам беради, деб ишонилади.

Киритилди: 14:04, 26.05.2025.
Ўқилди: 1994 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик