Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Мушук бўлса — гўшт қани? Мбаппе ва “Реал” ҳақида ҳазил ва ҳақиқат

Баҳо:
+ | -

Журналист Қаҳрамон Асланов ўзининг телеграм-каналида Килиан Мбаппенинг "Реал"даги дастлабки мавсуми ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўтган мавсумда “Реал” Испания чемпионати ва Чемпионлар Лигасини ютгач, бироз ўтиб Килиан Мбаппе билан келишувга эришган. Табиийки, “Реал” мухлислари янги мавсумда жамоа яна кучайишини кутгани шубҳасиз, ўшанда ҳазиломуз қилиб твиттерда “2002 йилда Роналдони сотиб олишганда ҳам шунақа ўйлашгандир” деб ёзгандим. 2002 йилда “Реал” ЕЧЛ соҳиби бўлган, аммо Роналдонинг келиши кейинги мавсумда ёрдам бера олмаган – жамоа яримфиналда “Ювентус”га ютқазиб қўйганди.

Қизиғи, ўша Роналдо ҳам, ҳозирги Мбаппе ҳам “Реал”да ишончни оқламаган, дея олмаймиз, ахир Килиан Ла Лиганинг ўзида 31 гол урди, “Олтин бутса” олди, бундан ортиғини тасаввур қилиш қийин. Бошқа тарафдан “Реал” бу йил аввалги мавсумдан 11 очко кам тўплади, 9 гол кам урди. Мбаппенинг 31 голи қаерга қўшилди унда, машҳур латифадагидек - “бу мушук бўлса гўшт қани”?

Ҳамма гап шундаки, футболда математика бу тарзда ишламайди. Кучли трансфер бирор кемтик жамоани тўлдириб, янада кучайтириб юбориши мумкин, аммо шундоқ ҳам кучли жамоада нимадир камайиши шарт. Мбаппе келтирган фойда бироз Беллинҳэмдан, бироз Винисиусдан, бироз Валверденинг фойдасидан камайиб, баланс бўлаверади. Бир пайтлар “МЮ”да ҳар мавсумда 30 гол уриб турган Рууд ван Нистелрой кетгач, аксинча, рақамлар ошиб кетган – Рууд ўзи голлар ургани билан бироз Руни, бироз Криштианунинг “ҳаққини еяётганди”. Кўпинча бу шунақа ишлайди.

У ҳолда Мбаппенинг трансфери хато эдими? Албатта йўқ. Хато эмас. Ҳар қандай жамоа янгиланишга мухтож, бир ерда тўхтаб турмаслиги керак. Мбаппе келмаганида ҳам кичик инқироз барибир рўй берарди, натижалар пасайишидан қочиб қутулиш қийин эди. Мбаппе мана шу инқироздан қайсидир маънода қутқариб қолди ҳам, усиз “Реал” иккинчи ўрин ва чорак финал эмас, янада ёмонроқ натижа кўрсатиши ҳам мумкин эди, менимча.

Айнан Мбаппе туфайли “Реал” тасаввурда бўлса ҳам даражани ушлаб қола олди. Шунчаки, “Барселона” бу сафар ўта кучли эди, тан олиш керак", - деб ёзди Асланов.

Манба: @aslanov_futbol
Киритилди: 12:12, 27.05.2025.
Ўқилди: 2950 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.