"Манчестер Сити" Кевин де Брюйне кетганидан кейин ҳужумкор ярим ҳимоячи қидирмоқда, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" шорт-листида икки футболчи - Райан Шерки ("Лион") ва Морган Гиббс-Уайт ("Ноттингем") бор.
21 ёшли француз жорий мавсумда 44 та ўйинда 12 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилган.













