Жэйдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га қайтмаслигини айтди.
"Челси" Конференциялар Лигаси финалида "Бетис"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан кейин лондонликлар вингери Санчо майдонда ким биландир телефонда гаплашаётган эди. "Йўқ, мен "Манчестер Юнайтед"га қайтмайман," - деди футболчи.
25 ёшли англиялик "Челси"да "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида тўп тепмоқда. Аввалроқ, "кўклар" 5 млн фунт жарима тўласа, футболчининг тўлақонли трансферидан воз кечиши мумкинлиги хабар қилинганди.













