"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул Конференциялар Лигаси финалида "Бетис" устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.
"Коул Палмер - мутлақ даҳо. Бугун у ўйинни ўз қўлига олди ва ғалабани ҳақиқатга айлантирди. Футбол оламида унинг ишини қила оладиган ўйинчилар унчалик кўп эмас. Ажойиб ўйинчи," - дея Коулнинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.













