Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой Чемпионлар лигаси финалида на “ПСЖ”ни, на “Интер”ни қўллаб-қувватламаслигини айтди.
"Тўғрисини айтсам, мен ҳеч ким тарафида эмасман. Чунки “ПСЖ” ҳам, “Интер” ҳам муносиб тарзда финалга чиқди.
Шунинг учун энг омадли жамоа ғалаба қозонсин. Агар "Барселона" финалга чиққанида мен уларни қўллаб-қувватлаган бўлардим.
Аммо энди улар телевизор қаршисида финални томоша қилишади ва бунга ўзлари айбдор", - деди Мостовой.













